Мактабларни қуриш ва таъмирлашнинг янгича механизми жорий этилади

Фото: Kun.uz
Президентнинг “Халқ таълими тизимидаги муассаса ва ташкилотларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг янгича механизмини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қурилиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Жиззах, Сирдарё Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонасининг буюртмачилик ваколати ва унинг ҳудудий филиаллари фаолиятини тугатиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланади.
Бунда:
“Инжиниринг компанияси” ДУК томонидан марказлашган манбалар ҳисобидан лойиҳа-қидирув, қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилаётган объектларни тегишинча Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниялари буюртмачилигида амалга оширилиши белгиланади;
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектлари сифатини мониторинг қилиш бўйича инжиниринг компанияси” давлат унитар корхонаси “Халқ таълими соҳасида лойиҳа ҳужжатларига техник топшириқларни ишлаб чиқиш ва қурилиш объектларида сифат назорати хизмати” давлат унитар корхонаси этиб қайта номланади.
Халқ таълими вазирлиги “Инжиниринг компанияси” ДУКнинг 2022 йил инвестиция дастури доирасида Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги умумтаълим объектлари бўйича жорий йил 1 майига қадар йилдан йилга ўтувчи лойиҳалари тегишли ҳужжатларини топшириш ва қабул қилиш далолатномалари асосида Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияларига тақдим этилишини таъминлайди.
2022 йилнинг май ойидан бошлаб Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги халқ таълими тизими объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича буюртмачи функциялари тегишлилиги бўйича “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияларига юкланади.
Белгилаб қўйилишича, 2022 йил 1 майдан бошлаб давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари, шунингдек, маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан умумтаълим мактаблари қурилиши, реконструкция қилиниши ва мукаммал таъмирланиши Қурилиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган “Намунавий мактаб” лойиҳалари асосида (2022 йил 1 майгача ишлаб чиқилган ва ишлаб чиқиш жараёнида бўлган лойиҳалар бундан мустасно) амалга оширилади.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Экспертлар: Россияга бомбардимончиларни алмаштириш учун йиллар керак бўлади
Жаҳон | 10:22
-
Тошкент ва Сурхондарёда кучли таъсирга эга дориларни сотаётганлар ушланди
Ўзбекистон | 10:06
-
РФда судланган америкалик Татер Россияни тарк этди
Жаҳон | 09:41
-
Сифатсиз бензинни сотувга чиқарган АЁҚШга 75 млн сўм жарима қўлланди
Ўзбекистон | 09:37
Мавзуга оид

21:00 / 26.01.2023
Таълимдаги ишларимиз нега самарасиз бўлмоқда? — экспертлар билан интервью

22:53 / 24.01.2023
Тошкент шаҳридаги яна 12 та мактабда 25 январдан таълим жараёни бошланади

18:44 / 15.01.2023
Қашқадарёда халқ таълими бўлимининг уч нафар мансабдори қамоққа олинди

07:02 / 13.10.2022