17:45 / 11.03.2022
11719

Ўзбекистонлик таниқли иммунолог Раҳим Ҳаитов Москвада вафот этди

Таниқли иммунолог, асли самарқандлик Раҳим Мусаевич Ҳаитов 78 ёшида Москвада вафот этди.

Раҳим Ҳаитов 1944 йил 6 январда Самарқанд шаҳрида туғилган, Россия Фанлар академияси, Россия Тиббиёт фанлари академияси академиги, тиббиёт фанлари доктори, профессор. Россия Иммунология институти директори (1988-2014).

1967 йилда И.П.Павлов номидаги Самарқанд давлат тиббиёт институтини тамомлаган, 1972 йилда у нурланган реципиентларга гематопоетик тўқималарни трансплантация қилиш билан боғлиқ муаммолар бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилган ва совет иттифоқининг энг ёш тиббиёт фанлари доктори бўлган.

Раҳим Ҳаитов Мусаевич Россия аллергологлар ва клиник иммунологлар уюшмаси президенти, ЖССТ иммунология бўйича эксперти эди.

У ОИВга қарши рус вакцинасининг ишлаб чиқувчиларидан бири сифатида танилган.

Top