07:29 / 16.03.2022
17643

Ўзбекистонда коронавирусга қарши бир қатор чекловлар бекор қилинди

Ўзбекистонга киришда вакцина олган чет элликлардан ПЗР-тест талаб қилиш бекор қилинди.

Фото: Kun.uz

Республика махсус комиссияси томонидан коронавирусга қарши бир қатор талабларнинг амал қилиши тўхтатилди

Хусусан, 2022 йилнинг 16 мартидан бошлаб, Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарасида жойлашган ўтказиш пунктлари фаолияти қайта тикланади.

Шунингдек, Ўзбекистонга кириб келувчилар республикага ташриф буюришидан камида 48 соат олдин топширилган коронавирус инфекциясига ПЗР-тести натижаси бўйича манфий натижали маълумотга эга бўлиши талаби бекор қилинмоқда.

Хорижий давлатлардан Ўзбекистонга ташриф буюрувчиларга тегишли тартибда эмланганлик сертификати ёки паспортига эга бўлган тақдирда, улардан ПЗР-тести натижаси ҳамда коронавирус инфекциясига экспресс-антиген тест топшириши талаби қўйилмайди.

Бундан аввал Ўзбекистон ва Туркия эмланганлик сертификатларини ўзаро тан олиш бўйича келишувга эришганди.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top