11:38 / 16.03.2022
19441

Ўзбекистондаги айрим тижорат банкларида доллар курси 11 385 сўмгача чиқди

Ўзбекистондаги айрим тижорат банклари 16 март куни доллар валютасининг сўмга нисбатан курсини яна оширди.

Cоат 11:00гача банкларда 1 доллар 11205 сўмгача сотилаётган эди.

Аксарият банклар 1 АҚШ долларини 11 280 сўмдан сотиб олишни, 11 380 сўмга сотишни таклиф қилмоқда. 

Қуйида долларнинг янги қийматини эълон қилган айрим банклар келтирилган:

  • «Даврбанк»: сотиб олиш — 11 280 сўм, сотиш — 11 380 сўм;
  • «Ипак йўли банк»: сотиб олиш — 11 280 сўм, сотиш — 11 380 сўм;
  • «Ҳамкорбанк»: сотиб олиш — 11 280 сўм, сотиш — 11 380 сўм;
  • «Туронбанк»: сотиб олиш — 11 275 сўм, сотиш — 11 380 сўм;
  • «Тенгебанк»: сотиб олиш — 11 280 сўм, сотиш — 11 380 сўм;
  • Asia Alliance Bank: сотиб олиш — 11 320 сўм, сотиш — 11 385 сўм.

15 март куни Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 117,09 сўмга кўтарилиб, 11 150,12 сўмни ташкил қилганди.  

Top