Жаҳон | 15:21 / 23.03.2022
16239
1 дақиқада ўқилади

Хитойда бир оилага 15 нафар фарзанд кўришга йўл қўйган амалдорлар жазоланди

77 ёшли Лян Эр ва 47 ёшли Лу Хунлан Хитойда «бир оила – бир фарзанд» сиёсати амал қилган 1995 йилдан 2016 йилгача 15 фарзандли бўлишган.

Фото: Baidu

Хитойда бир оилага 15 нафар фарзандли бўлишга йўл қўйган 11 амалдор жазоланди, деб хабар берди Asia One.

Хабарда айтилишича, Гуанси регионида яшовчи 77 ёшли Лян Эр ва 47 ёшли Лу Хунлан Хитойда «бир оила – бир фарзанд» сиёсати амал қилган 1995 йилдан 2016 йилгача 15 фарзандли бўлишган.

Бундан ташқари, улар эр-хотин сифатида расман рўйхатдан ўтмаган.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, оила қашшоқликда, давлат субсидиялари ва хайриялар эвазига кун кўради. Фарзандларнинг тўрт нафари ишлайди, қолганлари ўқийди.

Ушбу оила ҳақида ҳокимиятга маълум бўлганидан сўнг суриштирув бошланган. Суриштирув натижаларига кўра оилани кузатиб бормаган 11 амалдор жазоланган. Уларга огоҳлантириш ва жарима жазоси берилган.

Мавзуга оид