Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мурод Мажидов маданият вазири ўринбосари этиб тайинланди
Маданият вазирлиги таркибий тузилмасида янги лавозим тайинлови амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик эълон қилган хабарда айтилган.
Маданият вазирининг ўринбосари Олим Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Мурод Мажидов тайинланди.
Мурод Мажидов ўз вақтида «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси бош директори ўринбосари бўлиб ишлаган. 2017 йилда у Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари ахборот-таҳлил департаменти, Маданият ва санъат масалалари сектори бўйича бош мутахассис лавозимига ўтказилган.
2019-2020 йилларда «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси директори ўринбосари бўлиб ишлаган Олим Мирзаев 2020 йилнинг октябр ойи охирларида маданият вазирининг маданият муассасалари ва ҳаваскорлик санъатини ривожлантириш, рақамлаштириш, ахборот технологиялари ва таълим муассасалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганди.
Маълумот учун, амалдаги маданият вазири Озод Назарбековнинг ҳозирги вақтда уч нафар ўринбосари бор. Баҳодир Аҳмедов вазир биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган бўлса, Умид Қўқонбоев ва эндиликда Мурод Мажидов ўринбосар лавозимида ишлаяпти.
Мавзуга оид
21:54 / 21.04.2026
“Солиқ тўламайман дейишга ор қилиш керак” - маданият вазири
20:28 / 12.01.2026
Антикоррупция агентлиги ҳукуматдан Озодбек Назарбековга чора кўришни сўради
07:32 / 19.08.2025
Россиянинг «Comedy Club» телешоуси Ўзбекистонда тақиқлангани маълум бўлди
08:55 / 04.07.2025