Ўзбекистон | 09:00 / 25.03.2022
7131
2 дақиқада ўқилади

"BMK - келажакни ёритамиз"

Фото: BMK

Йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш учун шарт-шароит яратиш ҳамда шу орқали бахтсиз ҳодисалар ва ўлимлар сонини камайтириш муаммоси бугунги куннинг долзарб муаммоларидан бирига айланган.

BMK (BEKTEMIR METALL KONSTRUKSIYALARI) бундай муҳим муаммога бефарқ эмаслиги сабаб Ўзбекистон йўлларида хавфсизлик билан боғлиқ қийинчиликларни бартараф этишга ўз ҳиссасини қўшмоқда.

Компания учун фуқаролар хавфсизлиги - энг муҳим масалалардан биридир. Шу муносабат билан BMK йўллардаги вазиятни яхшилаш бўйича ўз стратегиясини ишлаб чиқди.

Йўлларни ёритиш - мавжуд муаммони бартараф этиш йўлидаги муҳим қадамдир. Чунки юқори сифатли ёритиш устунларини ишлаб чиқариш қоронғида ҳаракатланиш самарадорлиги ва хавфсизлигини таъминлайди.

Ёритиш устунлари билан бир қаторда пиёдалар ва ҳимоя тўсиқлари, йўл белгилари, светофорлар, радар стендлари ҳам муҳим ўрин тутади. Юқоридаги барча конструкциялар BMK’да ишлаб чиқарилади ва иш шароитида ташқи таъсирларга чидамлилиги, уларни сақлаш осонлиги ва узоқ муддат хизмат кўрсатиши билан ажралиб туради.

Aгарда конструкциялар тўғри ўрнатилса (монтаж қилинса) ва тўғри ишлатилса, компания ушбу металл конструкцияларга 50 йилдан ортиқ кафолат беради.

BMK йўлларни фақат юқори сифатли маҳсулотлар билан жиҳозлайди.

bmk.uz веб-сайтидаги сўровномани тўлдириб ёки қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиш орқали BMK ходимлари билан боғланишингиз мумкин:

+99871 205 19 99 | +99897 782 40 40 | +99897 783 40 40 | +99897 759 40 40 |
+99897 444 11 85 | +99897 444 11 96 | +99897 444 13 86 | +99897 749 88 18

Сайт: www.bmk.uz

Почта: info@bmk.uz

Телеграм: t.me/bektemir_metall

Инстаграм: instagram.com/bektemir_metall

Фейсбук: facebook.com/bmk.uz

Реклама ҳуқуқи асосида