Ўзбекистон | 13:04 / 25.03.2022
8103
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда Skype'дан фойдаланиш бўйича чеклов олиб ташланди

Ўзбекистонда Skype тармоғидан фойдаланиш бўйича чеклов олиб ташланди. Бу ҳақда Ахборот ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги Kun.uz’га хабар берди.

Фото: Getty Images

Вазирлик маълумотига кўра, фаолияти чекланган тармоқлар реестрига киритилган бошқа сервислардан фойдаланишни ҳам босқичма-босқич тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, ҳозирги вақтда реестрда тўртта сервис қолмоқда: Twitter, TikTok, «ВКонтакте» ва WeChat.

Ўзбекистонда Skype мессенжеридан фойдаланиш билан боғлиқ муаммолар 2015 йилда кузатила бошланганди.

2021 йилнинг июль ойи бошида Ўзбекистонда Twitter ва TikTok'ка чеклов қўйилиб, “Ўзкомназорат” Ўзбекистон фуқароларининг шахсга доир маълумотларига қонунга зид равишда ишлов бераётган ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш чеклангани ҳақида баёнот берганди.

2021 йил 16 апрелдан бошлаб “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунга янги қўшилган 27-1 модда кучга кирган. Бу моддага кўра, Ўзбекистон фуқароларининг шахсига доир маълумотлар жисман Ўзбекистон ҳудудида жойлашган серверларда сақланиши талаб қилинмоқда.

Мавзуга оид