16:13 / 27.03.2022
6778

Тошкентда ШҲТ билан ҳамкорликда Наврўз халқаро марафони бўлиб ўтди 

Бугун, 27 март куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Енгил атлетика федерацияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги ҳамкорлигида “Наврўз” IV Тошкент халқаро марафони бўлиб ўтди.

Марафоннинг старт ва финиш чизиқлари Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари чоррахасида, «Humo Arena» спорт саройи олдида жойлашиб, иштирокчилар пойтахтнинг Нукус, Абдулла Қодирий ва Абай кўчалари бўйлаб югуришди. 

Мусобақа турли масофаларда, жумладан, классик (42 км 195 м), яриммарафон (21 км 97,5 м), 10 ва 3 км масофаларда ўтказилди. Унда профессионал спортчилар ва ҳаваскорлар биргаликда баҳс олиб боришди. Марафоннинг умумий мукофот жамғармаси 138 млн сўмни ташкил этди. 

Мусобақада Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо 18та давлатдан жами 2200дан зиёд спортчилар иштирок этди. Шунингдек, ногиронлиги бўлган спортчилар ҳам алоҳида тоифада югуриш баҳсларида қатнашиш имкониятига эга бўлдилар. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу марафон 2022 йил сентябрида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган ШҲТ саммити дастурига киритилган тадбирлар қаторига киради.

Қуйида ғолиб ва совриндорлар билан танишинг:
Марафон (42 км 195 м)
Эркаклар:

1. Илья Тяпкин (Қирғизистон) – 2:21,42
2. Закирилло Маматқулов (Ўзбекистон, Фарғона) – 2:22,05
3. Владислав Мамедов (Ўзбекистон, Тошкент вил.) – 2:23,18

Аёллар:
1. Гулшаной Сатторова (Қирғизистон) – 2:34,50
2. Екатерина Тунгускова (Ўзбекистон) – 2:39,28
3. Тамилла Қўчқорова (Ўзбекистон) – 3:11,23

Ярим марафон
Эркаклар:

1. Нурсултон Кенешбеков (Қирғизистон) – 1:04,28
2. Шоҳруҳ Давлатов (Ўзбекистон, Сурхондарё) – 1:04,40
3. Отабек Тошқувватов (Ўзбекистон, Самарқанд) – 1:07,58

Аёллар:
1. Азиза Мирзаакбарова (Ўзбекистон, Андижон) – 1:15,20
2. Мария Коробицкая (Қирғизистон) – 1:16,47
3. Ситора Қурбонова (Ўзбекистон, Фарғона) – 1:24,43

10 км масофага югуриш
Эркаклар:

1. Бекзод Бойматов (Сурхондарё) – 35:03
2. Отабек Файзуллаев (Сурхондарё) – 35:47
3. Азизбек Насимов (Самарқанд) – 36:26

Аёллар:
1. Дилноза Усмонова (Андижон) – 43:29
2. Гўзал Муҳаммадвалиева (Наманган) – 44:22
3. Фарида Тўлқинбекова (Андижон) – 44:53

Top