Ўзбекистон | 10:37 / 29.03.2022
15590
2 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Исроилов Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари этиб тайинланди

Абдулазиз Исроилов Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосарлигига тасдиқланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Қайд этилишича, Абдулазиз Исроилов Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари - Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи сифатида иш бошлади.

Тайинловга қадар А. Исроилов Тошкент шаҳар ҳокимлиги Муниципал активларни бошқариш маркази бош директори ўринбосари бўлиб ишлаган.

Маълумот учун, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг ҳозирги вақтда 10 нафар ўринбосари бор.

Ҳотам Шокиров Тошкент шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлиб ишлаётган бўлса, Бахтиёр Раҳмонов ҳокимнинг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосаридир.

Бундан ташқари, Шоҳрух Раҳимжонов ҳокимнинг уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича ўринбосари в.в.б., Абдулазиз Исроилов ҳоким ўринбосари - Каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи, Шароф Раҳмонов ҳоким ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи, Дурдона Раҳимова ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, Алимардон Қаршиев ҳокимнинг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари, Нодира Умарова ҳоким ўринбосари - Оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи, Сардор Абдуллаев ҳокимнинг ахборот технологияларини жорий этиш бўйича ўринбосари - Рақамли ривожланиш департаменти раҳбари ва Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва Фахриддин Довруқов ҳокимнинг оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари - Туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиғи сифатида ишламоқда.

Мавзуга оид