Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўқаевнинг матбуот котиби лавозимидан озод қилинди
Маълумот берилишича, Берик Уали "Хабар агентлиги" АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланган.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ўз матбуот котиби Берик Уалини лавозимидан озод қилди. Бу ҳақда Tengrinews.kz Қозоғистон президенти матбуот хизматига асосланиб хабар берди.
"Давлат раҳбарининг фармойиши билан Уали Берик Қозоғистон Республикаси президенти матбуот котиби лавозимидан озод қилинди", - дейилади хабарда.
"Хабар-24" телеканалининг маълум қилишича, Берик Уали "Хабар агентлиги" АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланган.
Берик Уали 2019 йил мартдан буён президент матбуот котиби лавозимида ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
20:26 / 25.06.2026
Тўқаев интернетдаги кўзбўямачилик ва «осон пул» маданиятини қоралади
19:57 / 24.06.2026
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари телефон орқали мулоқот қилди
10:25 / 24.06.2026
Тўқаев ва ЕИ етакчилари ҳамкорликнинг янги босқичини бошлади
18:07 / 22.06.2026