22:26 / 01.04.2022
59663

ЖЧ-2022 учун қуръа ташланди

Жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Қатарда ўтадиган 2022 йилги жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Видеодан кадр

Турнирнинг очилиш учрашуви 21 ноябрь куни А гуруҳи вакиллари Қатар ва Эквадор ўртасида кечади.

«Ўлим гуруҳи» сифатида E квартетини кўрсатиш мумкин. Ушбу гуруҳда 2010 ва 2014 йилги мундиал чемпионлари Испания ва Германия ўзаро тўқнаш келадиган бўлди. 

Шунингдек, мухлислар C гуруҳида Аргентина ва Польша ўйинида «Олтин тўп» учун курашган Месси – Левандовски тўқнашуви гувоҳига айланишлари мумкин.

ЖЧ-2022. Қуръа ташлаш маросими якунлари:

  • A гуруҳи: Қатар (мезбон), Сенегал, Эквадор, Нидерландия
  • B гуруҳи: Англия, АҚШ, Эрон, Уэльс – Шотландия/Украина
  • C гуруҳи: Аргентина, Саудия Арабистони, Мексика, Польша
  • D гуруҳи: Франция, Дания, Тунис, Перу – Австралия/БАА
  • E гуруҳи: Испания, Германия, Япония, Коста-Рика/Янги Зеландия
  • F гуруҳи: Бельгия, Канада, Хорватия, Марокаш
  • G гуруҳи: Бразилия, Сербия, Швейцария, Камерун
  • H гуруҳи: Португалия, Гана, Уругувай, Жанубий Корея.

Маълумот учун, ЖЧ-2022 баҳслари 21 ноябрь – 18 декабрь кунлари Қатар майдонларида бўлиб ўтади. 

Top