Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Тожикистон учта янги йўналишда автобус қатновини йўлга қўйди
Бир қатор халқаро автобус йўналишларида тажриба-синов тариқасида қатновлар тикланиш арафасида. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.
Фото: Транспорт вазирлиги
Қайд этилишича, Тожикистоннинг «Холдинг Азия Групп Таджикистан» корхонаси яқин орада Ўзбекистоннинг қатор шаҳарларига тажриба тариқасида халқаро автобус қатновларини бошлайди.
Жорий йилнинг 2 апрель кунидан эътиборан корхона Душанбе – Термиз, Душанбе – Денов ҳамда Панжикент – Самарқанд йўналишларида тажриба-синов тариқасида қатновларни амалга оширади.
Душанбе – Термиз йўналишида қатнов масофаси 251 км бўлиб, йўналишни босиб ўтишга 5 соат 40 дақиқа вақт сарфланади.
Душанбе – Денов йўналиши қатнов масофаси 107 км, йўналишга сарфланадиган вақт 2 соат 25 дақиқани ташкил этади.
Панжикент – Самарқанд йўналиши қатнов масофаси 64 км бўлиб, йўналишга сарфланадиган вақт эса 1 соат 25 дақиқа.
Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида Тошкент – Хўжанд ва Қўқон – Хўжанд йўналишларида мунтазам қатновлар амалга ошириб келинмоқда.