Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда 170 туп тол дарахти кесиб ташланди
Фото: Давлат экология қўмитаси
Сирдарё вилояти Гулистон туманида 170 туп дарахтнинг тепа қисми кесиб кетилди. Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг 2 апрель куни Давлат экология қўмитаси томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилган. Ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган рейд тадбири жараёнида Сирдарё вилоятининг Гулистон тумани Ишонч СИУ ҳудудидаги дала майдони четидаги жами 170 туп тол дарахтларининг тепа қисмларини номаълум шахслар кесиб «ЗИЛ» юк автомашинасига ортиб олиб кетаётган вақтида вилоят экология бошқармаси назорат инспекция ходимлари, вилоят ИИБ ЖТСБ ходимлари билан биргаликда воқеа жойида ушланди.
Ҳолат юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, юк автомашинаси ашёвий далиллар билан вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига қўйилди.
Ушбу ҳаракатлар оқибатида табиатга етказилган зарар 13 770 000 сўмни ташкил этди.
Мавзуга оид
09:36
Венгриянинг “смарт қишлоқ” тажрибаси Сирдарёда синаб кўрилади
18:54 / 04.12.2025
Сирдарё вилоятида Хитой билан ҳамкорликда автомобил ишлаб чиқарилади
13:51 / 04.12.2025
Шавкат Мирзиёев биоаксал полипропилен плёнка ишлаб чиқарадиган ягона корхона фаолияти билан танишди
12:16 / 04.12.2025