"Хавфли тухумлар": Kinder маҳсулотлари салмонеллёз тарқалишида тахмин қилиниб дўконлардан йиғиштириб олинмоқда
Европада Kinder маҳсулотлари билан боғлиқ деб тахмин қилинган 100дан ортиқ салмонеллёз касаллигига чалиниш ҳолатлари қайд этилган. Аксарият касалланиш ҳолатлари ўн ёшгача бўлган болаларда кузатилган.
Ferrero компанияси салмонеллёз касаллиги тарқалиши сабабли Европанинг турли мамлакатларидаги Kinder маҳсулотларини йиғиштириб олмоқда.
Жумладан, машҳур шоколадли тухумлар ҳамда Schoko-Bons конфетлари пештахталардан олинмоқда.
Ҳозирда Европада Kinder маҳсулотлари билан боғлиқ деб тахмин қилинган 100дан ортиқ салмонеллёз касаллигига чалиниш ҳолатлари қайд этилган.
Аксарият касалланиш ҳолатлари ўн ёшгача бўлган болаларда кузатилган.
Ferrero компанияси Франция, Белгия, Буюк Британия, Германия, Швеция ва Нидерландиядаги дўконларда сотилаётган Kinder маҳсулотларини қайтариб олишини маълум қилган.
Мавзуга оид
19:10 / 28.06.2024
Мавсумий хасталик: нега ёзда салмонеллёзга чалиниш кўпаяди?
18:48 / 13.06.2023
Ёз фаслида ўткир ичак касалликлари кўпайиши сабаблари айтилди
17:38 / 21.04.2022
Испанияда Kinder маҳсулоти билан боғлиқ илк салмонеллёз касаллиги ҳолати аниқланди
14:42 / 08.04.2022