Европа кенгаши Боку ва Ереван тинчлик шартномаси тайёрлаётганини маълум қилди
6 апрел куни Брюсселда Арманистон ва Озарбойжон етакчилари учрашув ўтказди.
Боку ва Ереван икки мамлакат ўртасида тинчлик шартномаси тайёрлашга келишиб олди. Бу ҳақда Европа кенгаши раиси Шарл Мишел маълум қилди.
Унинг баёнотида айтилишича, Озарбойжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян "тезроқ тинчлик келишувига эришиш ниятини билдирди" ва ташқи ишлар вазирларига шартномани тайёрлаш топшириғини беришга келишиб олди.
6 апрел куни Брюсселда икки мамлакат етакчилари учрашув ўтказди.
Учрашувда Алиев ва Пашинян Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги коммуникация инфратузилмасини тиклаш масаласини ҳам муҳокама қилди.
"Президент Мишел темирйўлларни тиклаш бўйича қадамларни олқишлади ҳамда Арманистон ва Озарбойжонни автомобил йўлларини ҳам тиклаш бўйича самарали ечим топишга чақирди", - дейилади Европа кенгаши президенти баёнотида.
Мавзуга оид
20:16 / 27.09.2024
Арманистон Боку билан тинчликка эришиш учун Конституциясини ўзгартиришга тайёр
09:50 / 20.09.2024
Тошкентда Ўзбекистон-Озарбойжон маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди
20:33 / 18.09.2024
Арманистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди
00:10 / 10.09.2024