17:09 / 11.04.2022
23660

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пасайишда давом этмоқда

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 12 апрелда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 15,31 сўмга пастлаб, 11 329,38 сўмни ташкил қилди. Евро 45,67 сўмга кўтарилиб, 12 377,35 сўм бўлди. Рубль 4,98 сўмга пастлаб, 142,96 сўм бўлди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет беш кундан буён пастламоқда. Ўтган ҳафта охирида долларнинг расмий курси 17,82 сўмга пастлаб, 11 344,69 сўмни ташкил қилганди.

Top