12:00 / 12.04.2022
9765

Greencode Lazer: штанцформалар, қолиплар тайёрлаш борасида етакчи

Фото: Greencode Lazer

Ҳар қандай маҳсулотни сотиб олганда илк эътиборимизни унинг қадоғи тортади. Бу қадоқлар қандай яратилиши ҳақида биламизми?

Ўзбекистон қадоқлаш саноатида етакчи бўлган Greencode Lazer корхонаси асосчилари Нурмат Худанов ва Жўрабек Султонов компания фаолияти ва хизмат турлари ҳақида маълумот беришди.

Штанцформа ва кесувчи қолиплар

“Greencode Lazer” таъсисчиларидан Нурмат Худанов мамлакатимизда замонавий ускуналарнинг ишлаши ва ушбу ишлаб чиқариш истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.

Ўзбекистонда кенг турдаги истеъмол товарлари: озиқ-овқат ва маиший техникадан тортиб, қурилиш материаллари ва канцелярия товарларигача ишлаб чиқариш ҳажми ошмоқда. Шу муносабат билан мамлакатимизда қадоқлаш идишларига талаб ортиб бормоқда. Greencode Lazer матбаа маҳсулотлари ва қадоқлаш учун штанцформалар ишлаб чиқаришда 8 йиллик тажрибага эга.

Штанцформа нима ва у бизга нега керак?

 

Штанцформа –қутилар, ёрлиқларни кесиш учун ишлатиладиган қолиплардир.

Greencode Lazer ҳар хил турдаги штанцформалар, пичоқлар ишлаб чиқаради. Улар асосан полиграфия саноатида қутилар, ёрлиқлар ва стикерлар кўринишидаги турли хил қоғоз ва пластик  материалларидан маълум бир шаклдаги серияли маҳсулотларни кесиш учун ишлатилади. 

Кесувчи қолиплар барча турдаги қадоқлаш маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ҳам ишлатилади. Қолип шакли тайёр бўладиган маҳсулотнинг барча жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда аниқ нусха кўчиради.

Корхонанинг замонавий асбоб-ускуналари турли хил штамплар, жумладан, энг мураккаб турдаги штампларни ҳам ишлаб чиқаради. Ходимларнинг профессионаллиги ва тажрибаси туфайли Greencode Lazer маҳсулотлари ҳар доим юқори сифатда тақдим этилмоқда. Ишлаб чиқарилган қирқувчи қолиплар контур аниқлиги ва мураккаб конфигурация учун қатъий талабларга жавоб беради.

Корхонада қуйидаги штамплар тайёрланади:

  • Текис штанцформалар
  • Ротацион штанцформалар
  • Пластик пакетлар учун штамплар
  • Флексо пичоқлар
  • Оёқ кийимлар учун пичоқлар
  • Пластик қутилар учун штамплар
  • Қоғоз қолдиқларини тушириш учун мослама (Stripping)

У қандай ишлайди ва қандай материаллар ишлатилади?

Маҳсулотлар қирқувчи қолипларда босим билан кесилади. Уларнинг асосий тоифасига қуйидагилар киради: рулонли тегирмонлар, тигел, тўхташ цилиндрли, гидравлик ва айланадиган. Ишлаш принципига кўра, улар қўлда (кичик ҳажмдаги маҳсулотлар учун), ярим автоматик ва автоматик прессларга бўлинади.

Қоғоз, картон, гофрокартон ва пластмасса каби материаллар турли қутиларга, ёрлиқларга, конвертларга ёки ҳатто сумкаларга кесилади. Штанцформалар ёрдамида кесиладиган бошқа маҳсулотлар ҳам бор. Масалан пенополистирол қутилар ҳам шулар жумласидан. Бунда маҳсулотнинг таг қисми унинг қалинлигини ҳисобга олган ҳолда бир нечта қисмлардан иборат бўлади.

Aсосий турдаги штанцформалар қалинлиги 18 мм бўлган фанер асосдан иборат. Унда қути шаклида кесма амалга оширилади, пичоқлар ўрнатилади: кесувчи – контур бўйлаб, букиш – ичкарида. Кесишдан кейин маҳсулотни олиш осон бўлиши учун, пичоқлар бўйлаб эжектор резина ўрнатилади.

Чарм ёки бошқа турдаги пойафзалларга қолиплар фанер асоссиз ишлаб чиқарилади. Бунда қалинлиги 2–2,5 мм ва баландлиги 32 мм ёки 36 мм бўлган кесувчи пичоқлар ишлатилади. Пичоқларнинг учлари бир-бирига пайвандланади. Турли хил вазифалар учун турли хил пичоқлар мавжуд. Мисол учун, ўзи ёпишадиган этикеткаларни кесиш учун МДФ ёки пластмассага асосланган 8–12 мм баландликдаги пичоқ ишлатилади.

“Шунингдек, биз текис штанцформаларга қараганда 10 баравар самарали ротацион штанцформаларни ҳам ишлаб чиқарамиз. Бизда айлана фанерлар (ўзимизда ишлаб чиқарилган), ротацион фанерларни кесиш учун дастгоҳлар мавжуд, – дейди корхона таъсисчиси Нурмат Худанов.

Greencode Lazer фаолиятига қанча бўлди ва кимлар томонидан амалга оширилмоқда?

 

Greencode Lazer асосчиларидан икки нафари “Умид” дастури асосида AҚШ ва Германия университетларини тамомлаган. Яна икки нафари турк лицейларида таҳсил олиб, Тошкентдаги молия ва юридик институтларни тамомлаган.

Муассислар Нурмат Худанов ва Жўрабек Султонов узоқ вақт давомида давлат ташкилотлари ва ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб, фаолият юритиш ва тадбиркорлик фаолияти асосларини ҳамда тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни пухта ўрганишди. Нурмат Худановнинг айтишича, 2013 йилда улар биргаликда штанцформалар ва сувенирлар ишлаб чиқариш бўйича ўз бизнесларини очишга қарор қилишган:

“Биз бу қарорга келгунимизча анча фурсат ўтди. Aввалига психологик тўсиқлардан ўтиш керак эди. Биз 20 дан ортиқ бизнес йўналишларини ўрганиб чиқдик. Ниҳоят лазерли станокларда тўхтадик. Менга ҳар доим технология ёққани сабабли, бу энг яхши вариант, деб қарор қилдик”, — деди Нурмат Худанов.

Жўрабек Султоновнинг сўзларига кўра, тадбиркорлар дастлабки 4 йил мобайнида бу бизнесдан умуман фойда кўришмаган, фақат ўз харажатларини қоплашган холос:

“Биз штанцформалар ишлаб чиқаришни Туркия ва Хитойга бориб ўргандик. 2014 йилда ўз хизматларимизни таклиф қила бошладик. Дастлабки 4 йил давомида биз фақат харажатларимизни қоплаш учун ишладик. Бизнесимиз фақатгина 2018 йилга келиб фойда келтиришни бошлади. Бу ишимизнинг ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқ. Бу ерда ҳар бир буюртма ноёб ва фақат битта нусхада. Бутун бошли тиражларни қирқиш учун фақат битта штанцформа керак бўлади. Биз уларни аввалдан тайёрлаб қўйиб, захирада сақламаймиз, балки фақат буюртма асосида ишлаб чиқарамиз. 2018 йилда биз ишлаб чиқаришни кенгайтирдик ва 1000 Вт қувватга эга лазер машинаси ва бошқа қўшимча машиналарни бўлиб тўлаш асосида харид қилдик. Бу бизга штанцформалар тайёрлаш жараёнини тезлаштиришга ёрдам берди”, –—дейди у.

Рақобат ва таклифлар

 

Greencode Lazer мавжуд штанцформалар тайёрлайдиган компаниялар билан соғлом рақобатни йўлга қўйган ва йиллар давомида ўз ўрнини йўқотмади. Бунга компания нархларни тушириш билан эмас, сифатли ва қисқа муддатларни, қўшимча хизматларни, янги турдаги штанцформаларни таклиф қилиш билан эришмоқда. Нархларни пасайтириш иш сифатига салбий таъсир қилиши, ходимларга мотивация бериш учун уларга яхши маош тўлаш лозимлиги барчага аён.

 Шунинг учун компания:

• штанцформаларни республика бўйлаб бепул етказиб бериш;

• мижознинг ёнига бориб ҳужжат расмийлаштириш;

• штанцформаларни етказишда хавфсизлик кафолати;

• ҳақиқий қути дизайнларини ишлаб чиқиш;

• пичоқларга қўшимча ишлов бериш;

• турли хил пичоқларнинг кенг ассортиментини йўлга қўйиш орқали мижозлар ишончини оқламоқда.

Кўпчилик учун қарор қабул қилишда нарх асосий мезон эмас, мижозлар яхши хизмат учун муносиб нархни тўғри англашади. Шу сабабли компания доимий равишда янги машиналар ва ходимларни ўқитишга сармоя киритади, компанияда олий маълумотли ва ўз ишининг устаси бўлган дизайнерлар фаолият юритишади.

Ходимлар ва мижозларга хизмат кўрсатиш

 

Ҳозирда компанияда 30 нафар ходим ишлайди. Улар мижозга зудлик билан штанцформалар зарур бўлганда тинимсиз меҳнат қилиб буюртмани ўз вақтида етказиб беришни таъминлашга улгуришади. Кадрлар алмашинуви минимал ва 5 фоиздан ошмайди. Штанцформалар тайёрлаш жараёни ниҳоятда нозик ва масъулиятли вазифа бўлиб, қолипларни тайёрлашда юксак маҳорат талаб қилинади. Шу сабабдан ҳам бу ерда ходимлар йил сайин тажриба ошириб, ўз ишининг устасига айланишади. 

Компания яхши ходим ва яхши мижоз тамойили асосида ўз ходимларини мунтазам рағбатлантириб янада салоҳиятли кадрга айланишига туртки беради. Яхши мижозлар учун эса ўз бизнесини янада ёрқинроқ қилиш учун креатив ғояларни аямайди. Aгар мижоз ҳали қадоқлаш эскизини ўйлаб топмаган бўлса, компания ўз ғояларини таклиф қилиши, макетни тайёрлаши ва мижозга энг паст нархда фойдали вариантни тақдим этиши мумкин. Катта тажрибага эга дизайнерлар ва ишлаб чиқариш ишчилари буни жуда самарали ва тез бажарадилар. Бу ерда ишлаб чиқариш ва дизайнерлар тандеми жуда муҳимдир. Чунки усталар технологик нюансларни яхшироқ билишади. Дизайнер жуда чиройли дизайнни чизиши мумкин, лекин баъзида технологик жиҳатлар туфайли чизмага ўзгартиришлар киритишингиз керак. Шунинг учун, тажрибали полиграфия корхоналари босма дизайнни ишлаб чиқишдан олдин биз билан бирга штанцформа чизмасини ишлаб чиқадилар.

Бизнесни ривожлантириш режалари

Нурмат Худановнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда ҳали ҳеч ким ишлаб чиқармаётган штанцформалар ва шу йўналишдаги маҳсулотлар жуда кўп. Масалан, эгилувчан магнитли штанцформа. Бу жуда қиммат технология бўлиб, кесиш сифати ва тезлиги жуда юқори.

Эндиликда компания ротацион штанцформаларни автоматик тарзда қайта ишловчи янги ускуналарни харид қилиш устида ишламоқда. Greencode Lazer аллақачон ярим автоматик режимда ротацион штанцформаларни ўзлаштирган. Корхонада лазер ва фрезер станоклар мавжуд бўлиб, улар думалоқ фанерларни кесиш учун ишлатилади. Бундай станокларни сотиб олиш компанияга ротацион штанцформаларни янада самарали ва тезроқ ишлаб чиқариш имконини беради.

Компания Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ва қадоқлаш саноатини ривожлантиришда ўзининг сезиларли ўрнига эга. Greencode Lazer ўз маҳсулотлари ва иш сифатини мунтазам ошириб бориш билан полиграфия соҳасида етакчилардан бири саналади. 

Greencode Lazer – штанцформалар, ёрқин қадоқ, тезкор ва сифатли .

Биз мунтазам ривожланиш йўлини танлаганмиз. Мақсадимиз бир бўлса, демак сиз билан йўлларимиз бир!

Боғланиш учун телефон: +998 95 195 7544, +998 97 477 4027, +998 90 945 2242, +998 71 280 5280

Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Қушбеги кўчаси-6, 41-блок

Telegram: t.me/GreencodeLazer, t.me/greencode_chat_bot

Электрон манзил: info@greencode.uz

Facebook: facebook.com/greencodelazer/

Instagram: instagram.com/greencode.lazer/

Вебсайт: greencode.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид
Top