Иқтисодиёт | 16:26 / 12.04.2022
23411
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қаторасига олтинчи бор пасайди

Ўзбек сўми курси мустаҳкамланишда давом этмоқда.

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 12 апрелда амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 14,38 сўмга пастлаб, 11 315  сўмни ташкил қилди. Евро 74,55 сўмга пасайиб, 12 302,80 сўмга тушди. Рубль 7,65 сўмга қадрсизланиб, 135,31 сўм бўлди.

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет олтинчи марта пастламоқда. 11 апрель куни долларнинг расмий курси 15,31 сўмга пастлаб, 11 329,38 сўмни ташкил қилганди.

Мавзуга оид