Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Hadid электромобиллар автосалони очилди
2022 йил 1 апрел куни Hadid компаниясининг 2-сонли электромобиллар автосалонининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.
Бир йил аввал ўз фаолиятини бошлаган Hadid автосалони турли классдаги Осиё, Европа ва АҚШ электромобилларини ўз мижозларига таклиф қилиб келмоқда. 2022 йил 1 апрел куни Hadid компаниясининг 2-сонли электромобиллар автосалонининг тантанали очилиши бўлиб ўтди.
Бир вақтнинг ўзида 50 нафар мижозга хизмат кўрсатишга қаратилган автосалон очилишига ташриф буюрган меҳмонлар учун Hadid компаниясидан шоу дастур ва тақдимотлар ташкиллаштирилди. Компания раҳбарияти томонидан автосалон тантанали очилиши эълон қилинганидан сўнг ташқарида йиғилган меҳмонлар люкс классдаги электромобиллар ва ташқи чироқлар ёрдамида ташкиллаштирилган light show гувоҳи бўлишди. Автосалон эшиклари очилганидан кейин эса меҳмонлар Hadid автосалони ичига ташриф буюриб, у ерда мужассам бўлган электромобилларни томоша қилиш имкониятига эга бўлишди. Шу билан бирга, Hadid компанияси ўз тарихи, мижозларга кўрсатиладиган хизматлари ва келажак режалари ҳақида тақдимот ўтказди.
Тантанали очилиш кечасида автосалон меҳмонлари янги элегант HiPhi X электромобили тақдимотининг гувоҳи бўлдилар. Хитойда ишлаб чиқарилган ноёб дизайнлик электромобил Ўзбекистонда илк бор Hadid автосалони томонидан 3 хил ранг ва комплектацияда мижозларга тақдим қилинди. HiPhi X электромобили тўлиқ видео-тақдимотини Hadid’нинг YouTube каналида кўриш мумкин.
Hadid автосалонлари барча турдаги электромобиллар ишқибозлари учун дам олиш кунларисиз 10:00 дан 20:00 гача хизмат кўрсатади.
Фурсатдан фойдаланиб, Hadid компанияси бутун Ислом оламини тақво ва Қуръон ойи бўлмиш Рамазони шариф кириб келгани муносабати билан самимий қутлаб, чин қалбдан табриклаб қолади.
Hadid автосалони манзили.
Телефон: +998991170306
Facebook: fb.com/hadidmotors
Instagram: instagram.com/hadidmotors/
Telegram: t.me/hadidmotors
YouTube: Автосалон Hadid
Реклама ҳуқуқи асосида