Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент – Бишкек йўналишида халқаро автобус қатнови тикланди
Жорий йил 15 апрелидан Тошкент – Бишкек йўналишида халқаро автобус қатнови тикланди. Бу ҳақда Tashtrans.uz хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, рейслар ҳар куни, кунига икки мартадан – соат 18:00 ва 19:00 да амалга оширилади. Чипта нархи 250 минг сўм, чипталарни Тошкент автовокзалидан олиш мумкин.
Автобуслар 601 км масофадаги Тошкент – Бишкек йўналишини 12 соат 40 дақиқада босиб ўтади.
Ушбу халқаро автобус йўналиши 2020 йилда коронавирус пандемияси сабабли тўхтатилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 12 апрелдан Ўзбекистон Қозоғистон ва Тожикистон билан ҳам халқаро автобус қатновларини тиклагани маълум қилинган эди.
Мавзуга оид
17:45 / 30.01.2026
Фарғона шаҳрига Хитойдан 24 та автобус олиб келинди
12:26 / 26.01.2026
Бухоро шаҳрида ҳам автобусларда нақд пул қабул қилиш тўхтатилади
11:43 / 22.01.2026
Тошкентда ноқулай об-ҳаво: автобус интерваллари узайиши мумкин
11:34 / 22.01.2026