Жамият | 07:58 / 18.04.2022
1744
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда ёшлар етакчиси ўз жонига қасд қилди

Марҳум охирги вақтларда кўп спиртли ичимлик истеъмол қилиши оқибатида руҳиятида ўзгариш бўлгани аниқланган.

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Ғузор туманида яшовчи 37 ёшли эркак ўзини осиб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот котиби ҳолат юзасидан маълумот берди.

Аниқланишича, 2022 йил 13 апрель куни Ғузор тумани, Совбоғ қишлоғида яшовчи, маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар етакчиси вазифасида ишлаб турган, 1985 йилда туғилган, 3 нафар фарзанди бўлган эркак қўшнисининг ҳеч ким яшамайдиган хонадонида ўзини ўзи осиб вафот этган.

Дастлабки текшириш давомида марҳум охирги вақтларда кўп спиртли ичимлик истеъмол қилиши оқибатида руҳиятида ўзгариш бўлгани аниқланган.

Марҳумнинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Қайд этилишича, ҳолат бўйича Ғузор тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид