Зарбдор тумани ҳокимлиги мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди
Ҳокимлик мансабдорларига Жиноят кодексининг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги
Жиззах вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, вилоят прокуратураси томонидан мавжуд сунъий балиқчилик ҳавзаларида президентнинг 2022 йил 13 январдаги “Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижроси юзасидан ўтказилган текшириш ишлари олиб борилган.
Текшириш жараёнида аниқланишича, Зарбдор туман ҳокимининг тегишли қарори билан Ч.Н. раҳбарлигидаги “М.П.” хусусий корхонасига балиқчиликни ривожлантириш мақсадида сунъий ҳавза яратиш учун жами 20 гектар сувли ер ижарага ажратилган.
Туман ҳокимлиги масъул мансабдор шахслари томонидан мониторинг ишлари ўтказилмагани оқибатида “М.П.” хусусий корхона раҳбари Ч.Н. ўзига ажратилган ердан ташқари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун мўлжалланган 48 балл бонитетига эга бўлган жами 9 гектар ер майдонини ноқонуний эгаллаб, давлат ва жамият манфаатларига 4 миллиард 400 миллион сўм зарар етказган.
Айни пайтда, мазкур ҳолат юзасидан Зарбдор туман ҳокимлиги масъул мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) ҳамда “М.П.” хусусий корхона раҳбари Ч.Н.га нисбатан 192-11-моддаси (Нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон миллий жамоасининг барча вакиллари мукофотланади
Спорт | 11:31
-
Россиялик олигархлар ЕИ санкциялари бўйича суд жараёнида навбатдаги мағлубиятга учради
Жаҳон | 11:22
-
Ўрмон хўжалигини рақамлаштириш маркази ташкил этилади
Ўзбекистон | 11:17
-
Tesla ва Трампнинг фирмалари акциялари Маск билан баҳсдан кейин қулади
Жаҳон | 11:13
Мавзуга оид

17:37 / 17.01.2025
Зарбдор туманига янги ҳоким тайинланди

10:21 / 07.09.2022
Жиззахда оилавий жанжал ўлим билан тугади

12:45 / 18.06.2022
Жиззахда 50 гектар ерни 500 миллион сўмга сотмоқчи бўлган кластер масъули ушланди

16:54 / 21.02.2022