Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобулдаги портлашлар оқибатида 20дан ортиқ инсон ҳалок бўлди - ОАВ
Портлашлар таълим муассасалари яқинида содир этилган.
Фото: AA
Кобулда юз берган бир нечта портлашлар натижасида камида 25 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Aamaj News агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, шаҳарнинг ғарбий қисмида жойлашган Абдул Раҳим номидаги мактаб яқинида иккита портлаш содир бўлган.
Кобул хавфсизлик бошқармаси вакили Холид Задраннинг хабар беришича, "айни вақтда олти киши ҳалок бўлгани ва 11 киши жароҳатлангани маълум".
Яна бир мактаб ёнида қўл гранатаси портлатилиши оқибатида камида беш киши жароҳатлангани айтилмоқда.
Kabul News телеканалининг гувоҳларга таяниб хабар беришича, Кобулдаги портлашлар натижасида 20 нафардан ортиқ инсон ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
09:50
Гулистондаги портлашдан сўнг 3 киши қамоққа олинди
18:29 / 04.12.2025
Гулистондаги портлашда ҳалок бўлганлар оиласига 100 млн сўмдан берилади
21:40 / 03.12.2025
“Ёнғин пайти ошхонада одам кўп эди” – Гулистондаги портлаш жойидан репортаж
17:48 / 03.12.2025