11:19 / 22.04.2022
1635

«Ичон қалъа» музейидаги экспонатларнинг бир қисми сохталиги аниқланди 

Хива шаҳридаги давлат музей-қўриқхонасида олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида 101 та экспонат сохта экани аниқланган.

Фото: Маданий мерос агентлиги

Вазирлар Маҳкамасининг Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси ҳамда Маданий мерос агентлиги томонидан «Ичон қалъа» давлат музей-қўриқхонасида ўрганиш ишлари олиб борилган. Унда бир қатор камчилик ва муаммолар аниқланган

Хусусан, айрим ашёларнинг тавсифларига ўзгартириш киритилгани юзасидан асословчи ҳужжатлар йўқлиги маълум бўлган. 

Шунингдек, ноёб ашёлар рўйхатига киритилган экспонатлар хатловдан ўтказилган. Унинг натижасига кўра, 101 та музей ашёлари кирим китоби тавсифномаларига ўлчами, материали, ишланиш услуби ва яратилган даври бўйича мос келмаслиги аниқланган.

Маданий меросни ҳимоя қилиш инспекцияси томонидан ўрганиш якунлари бўйича тегишли ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.

Top