“Guangzhou” клиникаси мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди. Беморларга сохта дорилар тарқатилгани айтилмоқда
“Guangzhou medical of China” клиникаси беморларни алдаб, уларга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган дориларни 2-3 миллионга пуллаб келаётгани ҳақида видеолар тарқалди. Клиника ходимлари арзон дориларни қайта қадоқлаб, беморларни алдаб келган бўлиши мумкин. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Ижтимоий тармоқларда “Guangzhou medical of China” клиникасида беморларга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган арзон нархдаги дорилар қайта қадоқланиб, 2-3 миллионга сотилаётгани айтилган видеолар тарқалди.
Видеоларда беморларга клиника ходимлари Ўзбекистондаги дориларни асл қадоғидан ажратиб, бошқа пакетларга солиб пуллаётгани айтилган.
“Ундан кўрсатиб, бундан кўрсатиб дорини олади, қўшади-да. Бу ер ҳожатхона. Шу ерда сувга дориларни қайнатиб, сизга қуйиб беряпти. Тошкент шаҳрида, вилоятларда одамларнинг мазаси қочишни бошлади, шунинг учун текширув ўтказдик. Ўзимизнинг 10-50 минг сўмлик дориларни 2 миллионга сотиб оляпсиз”, – деган клиникани текширишга келган шахслардан бири.
Видеодан кўринадики, клиникада Ўзбекистонда етиштирилаётган жийда, арча илдизи каби маҳсулотлар ҳам беморларга қиммат нархда сотилган бўлиши мумкин.
“Ўзбекистоннинг дориларини олиб, бошқа пакетларга солиб, қадоқлаб 4-5 миллиондан сотяпти”, – деган видеони тасвирга олган фуқаро.
Клиниканинг хитойлик вакили дориларнинг ҳаммаси ҳам Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаганини, Хитойдан олиб келинганлари ҳам борлигини айтган. У ўзининг ишчи ходим экани ва бу воқеалардан хабари йўқлигини билдирган.
Ҳозир ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ назоратига олинган. ИИББга кўра, “Guangzhou medical of China” МЧЖ мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан ЖКнинг 186-3-моддаси 2-қисми “б” банди (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситалари билан боғлиқ фаолият) билан жиноят иши қўзғатилган.
“Жиноят иши доирасида мазкур клиниканинг Тошкент шаҳридаги ва бошқа вилоятлардаги филиалларида текширув ўтказилган. Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, – дейилган ИИББ хабарида.
Мавзуга оид
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:26 / 08.11.2024