Ўзбекистон | 08:13 / 02.05.2022
4177
3 дақиқада ўқилади

1 сентябрдан бошлаб «Е-Антикоррупция» лойиҳаси тўлиқ ишга туширилади

Президентнинг “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

2022 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидагиларни назарда тутувчи "Е-Антикоррупция" лойиҳаси тўлиқ ишга туширилади:

  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, шу жумладан уларнинг ҳудудий бўлинмалари, давлат унитар корхоналари ва муассасалари, давлат улуши 50 фоиздан юқори ташкилотларнинг фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолаш;
  • коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш натижалари бўйича ушбу хавф-хатарларни бартараф этиш чораларини тизимли равишда кўриш мақсадида "Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри"ни шакллантириш ва юритиш;
  • коррупциявий хавф-хатарларни қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш, инсон омилини қисқартириш ва тегишли тартиб-таомиллар ва функцияларни рақамлаштириш, шаффофликни таъминлаш, жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш орқали бартараф этиш.

Шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш ва баҳолаш доирасида:

  • давлат ташкилотлари томонидан ўз фаолиятида коррупциявий хавф-хатарларни аниқлаш юзасидан ўзига юкланган ҳар бир функция кесимида агентлик ва Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиётига мувофиқ таҳлил қилиб борилади;
  • давлат ташкилотлари томонидан ўзига юкланган функциялар ва уларни амалга ошириш механизмлари юзасидан маълумотлар шакллантирилиб, очиқ эълон қилинади;
  • эълон қилинган маълумотлар юзасидан фуқароларнинг таклифларини онлайн режимда қабул қилиш имконини яратган ҳолда ижтимоий сўровлар ва мустақил экспертлар иштирокида муҳокамалар ўтказилади;
  • ҳар бир функциянинг коррупциявий хавф-хатар даражаси “паст”, “ўрта” ва “юқори” ўлчовларида “E-Anticor.uz” электрон платформасида баҳолаб борилади;
  • ҳар бир функция бўйича аниқланган коррупциявий хавф-хатарларнинг тавсифи ва даражаси, уларни бартараф этиш бўйича чораларни ўз ичига олувчи коррупциявий хавф-хатарлар хариталарини тузиш амалиёти йўлга қўйилади;
  • коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш натижалари бўйича тузиладиган коррупциявий хавф-хатарлар хариталари асосида реестр юритилиб, коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш тадбирларини бажариш ҳолати “E-Anticor.uz” платформасида эълон қилиб борилади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид