Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
Тошкент шаҳрида 4 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар қилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, кеча, 2022 йил 2 май соат 14:30 ларда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Маннон Уйғур кўчасида ҳайдовчилар:
1991 йилда туғилган У.Н. бошқарувидаги "Matiz" русумли;
1987 йилда туғилган М.Ш. бошқарувидаги "Lacetti" русумли;
1969 йилда туғилган А.А. бошқарувидаги яна бир "Matiz" русумли;
1980 йилда туғилган Н.М. бошқарувидаги "Nexia-3" русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлган ва ҳайдовчи У.Н. бошқарувидаги “Matiz” автомобили ағдарилган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:21 / 03.06.2026
Гувоҳномаси йўқ икки йигитчанинг пойгаси ўлимлар билан тугади
10:04 / 03.06.2026
Тошкентдаги барча қурилиш объектлари учун янги талаблар жорий этилади
08:39 / 03.06.2026
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари йўлга қўйилади
08:20 / 03.06.2026