«Аэрофлот» Москвадан Тошкентга парвозларни тикламоқда

Фото: Reuters
20 майдан бошлаб Россиянинг «Аэрофлот» авиакомпанияси Москвадан (Шереметево) Тошкентга ва тескари йўналишда тўғридан тўғри мунтазам рейсларни йўлга қўяди, дейилади компания сайтида.
Парвозлар ҳар куни қуйидаги жадвалга мувофиқ амалга оширилади:
Москва - Тошкент
жўнаб кетиш — 19:45; етиб келиш - 01:45.
Тошкент - Москва
жўнаб кетиш — 03:45; етиб келиш - 06:10.
«Аэрофлот»нинг Москвадан тўғридан тўғри рейслари йўлга қўйилиши муносабати билан 21 майдан «Россия» авиакомпаниясининг Сочидан Тошкентга парвозлари бекор қилинди. Йўловчилар Москвадан рейсларга қайта рўйхатдан ўтказилади.
Бундан олдин Еврокомиссия Россиянинг 20та авиакомпаниясини қора рўйхатга киритганди.
Рўйхатдан «Аэрофлот», «Победа», «Россия», Utair, Smartavia, Nord Wind, «Уральские Авиалинии», «Сибирские авиалинии» каби авиакомпаниялар ўрин олди.
Тавсия этамиз
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
Ўзбекистон | 14:30 / 27.05.2025
“Виза беришни осонлаштириш ҳақида гап-сўз йўқ” – АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон | 19:28 / 26.05.2025
Макрон Ветнамга ташрифи чоғида рафиқасидан шаппати еди
Жаҳон | 16:40 / 26.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Челси» «Бетис»га қарши ўйинда камбек қилиб, Конференциялар Лигаси ғолибига айланди
Спорт | 02:11
-
НАТО Германиядан яна 40 минг ҳарбий хизматчи сўрамоқчи — Reuters
Жаҳон | 01:39
-
Британияда олти панжали мушук дунёга келди
Жаҳон | 00:19
-
Трамп Зеленский ва Путин билан учрашишга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 00:17
Мавзуга оид

08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди

20:35 / 27.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади

00:59 / 14.05.2025
Имтиҳонга кеч қолган талаба авиакомпанияни судга бериб, унда ютиб чиқди

07:41 / 10.05.2025