Ўзбекистон илк марта “Partnerships Award” ғолиби бўлди
Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигига Лондонда “Partnerships Award” мукофоти топширилди. Бу мукофотни Ўзбекистон илк марта қўлга киритди.

Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги “Partnerships Award”нинг “йил тарғиботчиси” номинациясида ғолиб бўлди. Бу ҳақда Молия вазирлиги хабар бермоқда.
Ушбу мукофот ҳукуматнинг ривожланиш стратегияси негизида ДХШ дастури жойлаштирилганлигининг ёрқин намунаси, дея эътироф этилмоқда.
Бундан ташқари, энг яхши коммунал хизматлар лойиҳаси номинациясида иккита лойиҳа финалчилар қаторига киритилган: Абу Даби “Future Energy” компанияси (Масдар) томонидан амалга оширилган 457 Мвт Шеробод Қуёш ДХШ лойиҳаси ва “Veolia Energy Tashkent” томонидан амалга оширилган Тошкент шаҳар иситиш тармоғини ишлатиш, техник хизмат кўрсатиш ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаси.
Маълум қилинишича, жорий йилдаги “Partnerships Award” 19 май, пайшанба куни Лондондаги “The Hilton on Park Lane”да бўлиб ўтган. Унда 2021 ва 2022 йилги мукофот ғолиблари эълон қилинди.
Маълумот учун, “Partnerships Award” давлат-хусусий шерикчилиги соҳасидаги мукаммалликни эътироф этишнинг энг катта ва энг нуфузли соврини ҳисобланади.
Мукофотнинг муҳимлиги шундаки, улар энг кучли танқидчилар томонидан баҳоланади. Экспертлардан иборат баҳолаш панели давлат ва хусусий секторни намойиш этувчи 30 дан ортиқ соҳа мутахассисларидан ташкил топган. Баҳолаш панели аъзолари ДХШ соҳасидаги мутахассислиги, тажрибаси ва ҳаққонийлиги асосида танланади. У “Haymarket Media” гуруҳининг бир қисми бўлган “Partnership Bulletin” томонидан ташкил этилган.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ҳиндистон ва Покистон муносабатлари таранглашди
Жаҳон | 02:00
-
Америкалик собиқ конгрессмен Жорж Сантос фирибгарлик учун етти йилга қамалди
Жаҳон | 01:32
-
Россияда мигрантларнинг фарзандларини боғчага қабул қилишда қўшимча ҳужжатлар талаб этилиши мумкин
Жаҳон | 00:41
-
Британияда саратонни касаллик белгилари пайдо бўлишидан олдин аниқлашга қодир қон таҳлили ишлаб чиқилди
Жаҳон | 23:42 / 25.04.2025
Мавзуга оид

16:43 / 21.02.2023
Ўзбекистонда ходимларнинг 28 фоизи 1 млн сўмгача маош олади

20:14 / 22.11.2022
Ўзбекистоннинг давлат қарзи 26 млрд доллар атрофида сақланиб қолди

11:51 / 22.11.2022
“Битта вазирлик ҳамма вазирлик устидан қўриқчи бўлиб тургани билан иш битмайди” — Тимур Ишметов вазирликлар бюджет маблағларини мақсадсиз сарфлаши ҳақида

15:14 / 21.11.2022