Жаҳон | 17:43 / 21.05.2022
19004
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ дунё бўйича маймун чечаги касаллигини юқтириш ҳолатлари кўпайганини маълум қилди 

Қайд этилишича, касаллик бемор билан яқин мулоқот қилганда юқади.

Фото: UK Health Security Agency/Science Photo Library

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечаги касаллигини юқтириш бўйича 80га яқин ҳолатни тасдиқлади. Яна 50 ҳолат бўйича текширув ишлари олиб борилмоқда.

«Илгари хабар қилинган 11 мамлакатдаги касалланиш ҳолатлари ғайриоддий ҳисобланади, чунки ҳолатлар эндемик бўлмаган давлатларда қайд этилган», — дейилади ташкилот хабарида.

Маълум қилинишича, ЖССТ маймун чечаги касаллиги тарқалиши даражаси ва унинг сабабларини аниқлаш устида иш олиб бормоқда.

Шунингдек, қайд этилишича, касаллик бемор билан яқин мулоқот қилганда юқади.

Маймун чечаги касаллигини юқтириш ҳолатлари Испания, Португалия, Буюк Британия, Белгия, Италия, Франция, Германия, Швеция, Канада, АҚШ ва Австралияда аниқланган.

Мавзуга оид