Ўзбекистон | 12:16 / 23.05.2022
22268
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарё тоғларида бедарак йўқолган сурхондарёлик чўпоннинг жасади топилди

2022 йил 2 май куни йўқолган чўпоннинг жасади 20 май куни Қамаши тумани ҳудудида жойлашган тоғдаги чуқур жарликдан топилган.

Фото: Қашқадарё вилояти ФВБ

Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 11 май куни Деҳқонобод туман ИИБга Сурхондарё вилояти Ангор тумани Чинобод маҳалласида яшаган, 1995 йилда туғилган Э.З. Деҳқонобод тумани ҳудудида бедарак йўқолгани ҳақида хабар келиб тушган.

Шундан сўнг вилоят ИИБ ЖҚБ, Қамаши ҳамда Деҳқонобод тумани ИИБ ходимлари, маҳаллий аҳоли, овчилар, ўрмон ишчилари ҳамда вилоят ФВБ ходимларидан иборат қидирув гуруҳлари тузилган. Улар томонидан Деҳқонобод ва Қамаши туманининг тоғли ҳудудларидаги ғорлар ва сойликлар кўздан кечирилиб, яқин атрофда чорва молларини боқиб юрган чўпонлар билан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилган.

Дастлабки суриштирувларда аниқланишича, 2022 йил 2 апрель куни Э.З. Ангор туманида яшовчи Ж.Б. ва Ж.К. билан бирга чорва молларини Жарқўрғон туманидан Сурхондарё вилояти Сариосиё туманининг Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманига туташ тоғларига боқиш учун ҳайдаб чиқиб кетиб, 2 май куни Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалиги 13-квартал Қалоқ-Қўтон участкаси ҳудудида бедарак йўқолган.

Олиб борилган қидирув тадбирлари давомида 2022 йилнинг 20 май куни Қамаши тумани давлат ўрмон хўжалигининг 13-кварталидаги Қалоқ-қўтон номли ер майдони ҳудудидаги тахминан 100–120 метр чуқурликдаги жарлик тубидан бедарак йўқолган фуқаро Э.З.нинг жасади топилиб, марҳум олиб чиқилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қамаши тумани прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти