Ўзбекистон | 08:00 / 02.06.2022
14974
2 дақиқада ўқилади
Май ойи учун «палов индекси» эълон қилинди
Энг қиммат ош Тошкент шаҳрида ва энг арзон ош Наманган вилоятида кузатилган.
Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудлардаги ош марказларида сотилаётган паловнинг ўртача нархлари ўрганиб чиқилди.
2022 йил май ойи учун ўтказилган ўрганиш натижаларига кўра, 1 порция ошнинг ўртача нархи қуйидагича кўриниш олди:
- Қорақалпоғистон Р. – 18 000 сўм;
- Андижон вилояти – 19 000 сўм;
- Бухоро вилояти – 21 300 сўм;
- Жиззах вилояти –19 600 сўм;
- Қашқадарё вилояти – 20 300 сўм;
- Навоий вилояти – 18 000 сўм;
- Наманган вилояти – 15 000 сўм;
- Самарқанд вилояти – 20 300 сўм;
- Сурхондарё вилояти – 19 600 сўм;
- Сирдарё вилояти – 17 300 сўм;
- Тошкент вилояти – 21 000 сўм;
- Фарғона вилояти – 18 300 сўм;
- Хоразм вилояти – 19 600 сўм;
- Тошкент шаҳри – 25 800 сўм.
Палов нархларини белгилашда ҳар бир порция ва килограмм учун белгиланган ўртача нархлар асос бўлган.
Мавзуга оид
18:39 / 20.11.2024
2024 йилда Қирғизистондан Ўзбекистонга газ экспорти 5 баробар ошди
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024