20:45 / 06.06.2022
2149

Эронлик баҳодир «Паҳлавон Маҳмуд» турнири ғолиби бўлди

Хивада «Паҳлавон Маҳмуд – Баҳодирлар ўйинлари» II халқаро турнир якунланди.

Фото: Хива шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Дунёнинг 14 давлатидан келган 16 нафар паҳлавон 2 кун давомида «Аравага ун қопларини ортиш ва тортиш», «Атлант тошлари», «Сувли челакларни ташиш», «Локомотивни судраш», «Мўйноқ лангарини тортиш», «Хива устунларини ушлаб туриш», «Қиличларни ушлаб туриш» каби мусобақаларда куч синашдилар.

Турнир якунига кўра, 1-ўрин ва 5 минг доллар мукофотни эронлик Ризо Қитосий қўлга киритди.

2-ўрин ва 3 минг доллар мукофот Янги Зеландиялик Ронго Кинга, 3-ўрин ва 1 минг доллар мукофот россиялик Пётр Мартиненкога насиб қилди.

«Паҳлавон Маҳмуд – Баҳодирлар ўйинлари» II халқаро турнири
Хива, 3-5 июнь, 2022 йил
1. Ризо Қитосий (Ерон)
2. Ронго Кин (Янги Зеландия)
3. Пётр Мартиненко (Россия)

Top