Жаҳон | 16:00 / 10.06.2022
25002
6 дақиқада ўқилади

Северодонецк учун шиддатли жанглар, шарқдаги ҳудудлардан эвакуация давом этмоқда. Уруш суратлари

Урушнинг 106-кунида ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган «ДХР» суди уч нафар хорижликни (икки британиялик ва бир марокашлик) Украина томонида туриб ҳарбий ҳаракатларда иштирок этгани учун ўлимга ҳукм қилди. Украина мудофаа вазири Алексей Резников мамлакат қуролли кучлари Донбассдаги ҳарбий ҳаракатларда ҳар куни ўртача 100 нафар атрофида ҳарбийсидан айрилаётганини, яна 500 киши яраланаётганини маълум қилди. «ДХР» кучлари Славянск учун жанглар бошланганини эълон қилган.

Британиялик Эйден Аслин, марокашлик Саадун Иброҳим ва яна бир британиялик Шон Пиннер тан олинмаган «ДХР» ҳукумати томонидан «Украина қуролли кучлари сафида ёлланма жангчилар сифатида жанг қилгани» учун ўлимга маҳкум этилди. Аслида уларнинг учаласи ҳам бир неча йилдан буён Украинада яшаб келган ва шартнома асосида Украина армиясида хизмат қилган, Аслин эса Украина фуқаролигини ҳам олганди. Фото: Владимир Гердо / ТАСС

Урушнинг 107-куни. Сўнгги маълумотлар

  • Украина ҳарбий разведкаси раҳбари ўринбосари Вадим Скибицкий Британиянинг Guardian газетасига берган интервюсида Украина Донбассда олиб борилаётган артиллерия урушида енгилаётганини айтди: унинг сўзларига кўра, украинлардаги артиллерия қуроллари россияликларникидан 10-15 баробар камроқ, Украина иттифоқчилари ўзларида бор қуролларнинг фақат 10 фоизини беришган. Шунингдек Украинада советлар қуроллари учун снарядлар тугамоқда.
  • Украина бош штабининг 10 июн тонгидаги ахборотида Россия қўшини муҳим таянч пунти Бахмут томон илгарилаётгани айтилган: бош штаб Россия юриши Воздвиженка-Рота районида «қисман муваффақиятга эришаётгани»ни қайд этган - бу район Бахмутдан бир неча километр шарқда жойлашган.
  • Украина армиясининг «Жануб» оператив қўмондонлиги 9 июн кунги ахборотида украин авиацияси рақибнинг дарё кечувида тўпланган техникалари ва шахсий таркибига, Херсон областидаги бешта турли аҳоли пунктларида жойлашган дала омборхоналарига давомли зарбалар берганини маълум қилган.
  • Bloomberg агентлиги пайшанба куни аноним манбасига асосланган ҳолда Европа комиссияси кейинги ҳафта охирида Украинага Европа Иттифоқига аъзо бўлишга номзод мамлакат мақомини бериш бўйича расмий тавсия бериши мумкин, аммо бундай қарор Евроиттифоқ саммитида консенсусга эришиш орқали қабул қилинади, айрим давлатлар эса - камида, Нидерландия ва Дания - Украина ҳали тайёр эмас деб ҳисобламоқда.

Қуйида 9 июн куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Николаев 

Николаев аҳолиси чучук сув учун навбатда. Николаев области маъмурияти раҳбари Виталий Ким шаҳар ва атрофдаги аҳоли пунктлари россияликлар томонидан доимий равишда ўққа тутилаётгани ва босқин хавфи сақланиб қолаётганини айтган.
Edgar Su / Reuters / Scanpix / LETA

Донецк 

Зарбалар вақтида ҳалок бўлган рафиқаси жасади устидаги эр
Валентин Спринчак / ТАСС
Украинлар танки Донецк области бўйлаб ҳаракатланмоқда.
AP Photo/Bernat Armangue

Харков 

Харков россияликлар томонидан ўққа тутилишидан кейин хусусий турар жой бинолари ёниши давом этмоқда
Ivan Alvarado / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик қутқарувчилар Харковга учирилган снаряд келиб тушган жойда автомобилни жойидан қўзғатишга уринмоқда.
Ivan Alvarado / Reuters / Scanpix / LETA

Донбасс шимоли 

Северодонецкдаги фронт линиясида жойлашган йўл бўйидаги автомобиллар қолдиқлари. Шаҳар учун оғир жанглар давом этмоқда.
Oleksandr Ratushniak / AP / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари аскарлари Северодонецк фронтида дрон орқали россияликлар позициясини кузатишмоқда
Oleksandr Ratushniak / AP / Scanpix / LETA
Дронни бошқариш. Фото: Oleksandr Ratushniak / AP / Scanpix / LETA
Украиналик аскар Северодонецк фронтидаги жанглар вақтида жанговар позицияни эгалламоқда.
Oleksandr Ratushniak / AP / Scanpix / LETA
Рация тутган украин аскари Северодонецкдаги оғир жангларда қатнашмоқда
AP Photo/Oleksandr Ratushniak
Украин аскари Северодонецкдаги фронт чизиғида жангларнинг боришини кузатмоқда
AP Photo/Oleksandr Ratushniak
Украин аскари Северодонецк учун жанглар вақтида жанговар позицияда турибди
AP Photo/Oleksandr Ratushniak
Украиналик аскар Северодонецк фронтидаги жанглар вақтида жанговар позицияда турибди.
AP Photo/Oleksandr Ratushniak
Украиналик пулемётчи Донбасс фронтининг Горловка шаҳри яқинидаги Нью-Йорк посёлкасидаги участкасида.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари ҳарбийлари Нью-Йорк остонасида
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Россияликларнинг артиллерия зарбалари оқибатида ҳалок бўлган тинч аҳоли вакиллари Лисичанск атрофидаги биродарлик қабристонида. Россия ва «ЛХР» кучлари шаҳар тез орада штурм қилинишини айтишган.
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Славянскдан тинч аҳоли вакиллари эвакуацияси. «ДХР» шаҳар учун жанглар бошланганини эълон қилган.
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Лисичанскдан эвакуация автобуси жўнашини кутаётган она ва бола.
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Фургон бошқарувидаги Юлия ўз онаси ва қўшниларини Запорожьега олиб кетмоқда. Кўнгилли ҳайдовчилар фронт чизиғидаги украинларга гуманитар ёрдамлар етказиш ва у ердан кетишни истаганларни эвакуация қилиш учун ўз ҳаётларини хавф остига қўйишмоқда.
AP Photo/Francisco Seco

Киев

Портламай қолган снарядлар ва бошқа ўқ-дориларни йиғиб зарарсизлантириш давом эттирилмоқда
AP Photo/Natacha Pisarenko
AP Photo/Natacha Pisarenko
Украин аскари Киев атрофида ҳудуд миналаштирилгани тўғрисидаги огоҳлантирувчи табличка олдидан ўтмоқда
AP Photo/Natacha Pisarenko
Журналист Киев атрофидаги ҳудудларни тозалаш билан шуғулланаётган махсус бригада томонидан миналар портлатилишини тасвирга олмоқда
AP Photo/Natacha Pisarenko

 

Мавзуга оид