Украина қуролли кучлари Курск областидаги юришни давом эттирмоқда

Украина қуролли кучлари Курск областидаги амалиётини давом эттирмоқда. «Биз давом этамиз. Турли ҳудудларда кунига бирдан икки километргача», дея ёзган ўз телеграм-каналида Украина президенти Володимир Зеленский. Украина реинтеграция вазири Украина ҳудудига эвакуация бўлишни истаган ёки инсонпарварлик ёрдамларига муҳтож бўлган курскликлар учун 24 соат давомида ишлайдиган ишонч телефонларини йўлга қўйган ва уларга «зарур ҳимоя ва гуманитар ёрдам» кўрсатилишини ваъда қилган. «Медуза» 14 август куни Суми областида — Россия билан чегара ҳудудида олинган фотосуратларни намойиш этди.

Украин ҳарбийларининг Humvee автомобили Россия билан чегарадаги вайрона ҳолга келган назорат-ўтказиш пункти олдидан ўтмоқда
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Суми областида Украина-Россия чегарасида вайрон бўлган назорат-ўтказиш пункти
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучларининг Суми областидан Россия ҳудудига ўтиш жойида ёниб кетган автомобили ва зирҳли машинаси
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Суми областининг чегара ҳудудидаги украиналик ҳарбийлар
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
Россия билан чегара яқинида украин ҳарбийлари танки
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA