Ўзбекистон | 07:38 / 13.06.2022
4689
1 дақиқада ўқилади

Конституцияни ўзгартириш бўйича 20 мингдан ортиқ таклиф келиб тушди

Ўзбекистонда 11 июнь ҳолатига кўра Конституцияга ўзгартириш киритиш бўйича жами 20 148 та таклиф келиб тушди. Бу ҳақда Конституциявий комиссия матбуот хизмати брифингида маълум қилинган.

Қайд этилишича, ушбу таклифларнинг аксарияти meningkonstitutsiyam.uz платформаси орқали қабул қилинган. Таклифларнинг 11 306 таси эркаклар, 6 422 таси эса аёллар томонидан юборилган (2 420 таси аноним);

Маълум қилинишича, таклифларнинг 70 фоизидан ортиғи 30 ёшгача бўлган ёшлардан келиб тушган. Тошкент шаҳри, Андижон, Фарғона, Сурхондарё, Жиззах вилоятларидаги фуқаролар бошқа ҳудудларга нисбатан фаол бўлган.

Билдирилишича, таклифлар олимлар, мутахассислар иштирокида кенг муҳокама қилиниб, норма ҳолатига келтирилган. Уларнинг аксарияти инсон ҳуқуқлари, мазкур ҳуқуқлар кафолатлари, оила институти, суд ҳокимияти ва бошқаларга оид масалалардир.

Таклифлар билан ишлаш гуруҳи томонидан 24 соат давомида фуқаролар таклифлари қабул қилинмоқда.

Мавзуга оид