Спорт | 23:38 / 13.06.2022
25235
1 дақиқада ўқилади

Париж-2024га илк лицензия қўлга киритилди

Франциянинг Шатору шаҳрида пара ўқ отиш бўйича ўтказилган Жаҳон кубогида юртимиз шарафини ҳимоя қилган паралимпиячимиз Сервер Ибрагимов Париж-2024га йўлланма олди, дея хабар бермоқда Спортни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: Спортни ривожлантириш вазирлиги

4-12-июнь кунлари ўтказилган турнирда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Сервер Ибрагимов эркаклар ўртасида 50 метрга тўппончадан ўқ отиш бўйича баҳсларда 200.7 очко жамғарган ҳолда бронза медалига, 10 метрга пневматик тўппончадан ўқ отиш бўйича эса 217.1 очко жамғариб кумуш медалга сазовор бўлган.

Шу тариқа, Сервер Ибрагимов ушбу натижаси билан делегациямиз ҳисобига 2та медални ёздириб қўйиш билан бирга 2024 йил Парижда бўладиган XVII ёзги Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри лицензияни ҳам қўлга киритди.

Қайд этиш жоиз, айнан Сервер Ибрагимов Париж-2024га лицензия қўлга киритган илк ўзбекистонлик спортчига айланди. 

Маълумот учун, 44 ёшли спортчи пара ўқ отиш бўйича бир неча бор жаҳон ва Осиё чемпионатлари совриндори, шунингдек Рио-2016 ёзги Паралимпия ўйинлари бронза медали соҳиби саналади.

Мавзуга оид