Самарқандда аёл ва унинг ўғли ер талашиб, бошқа бир аёлни дўппослашди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда она ва унинг ўғли бошқа бир аёлни калтаклаётгани тасвирланган видео тарқалди ва муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИб ахборот хизмати маълумот берди.
Маълум бўлишича, ҳолат бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилганда, ҳодиса 2022 йил 13 июнь куни Иштихон тумани Орлот маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган фермер хўжалигида содир бўлган.
Ушбу ер хўжалигидан ижарачи сифатида фойдаланиб келаётган икки аёл ўртасида келишмовчилик юзага келган. Шундан сўнг икки ўртада бошланган жанжалга аёллардан бирининг ўғли ҳам қўшилган.
Оқибатда она ва унинг ўғли аёлни дўппослаб, унга тан жароҳатлари етказган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Иштихон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:33 / 24.09.2024
Халқаро миқёсдаги кўзбўямачилик: Самарқандда қуриб ётган учта боғ
12:50 / 24.09.2024
ОИИБ Самарқандда ўтадиган йиллик йиғилиши дастурини эълон қилди
09:54 / 20.09.2024
Самарқандда қизларни Ўмон давлатига фоҳишаликка жўнатган аёлларга суд ҳукми ўқилди
12:16 / 14.09.2024