Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МДҲ мамлакатлари мудофаа вазирлари дунёдаги вазиятни таҳлил қилди
Москвада бўлиб ўтган МДҲ мамлакатлари мудофаа вазирлари йиғилишида Россия, Беларус, Озарбойжон, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирлари иштирок этди.
Фото: Россия мудофаа вазирлиги
МДҲ мамлакатлари мудофаа вазирлари дунёдаги ҳарбий-сиёсий вазиятни таҳлил қилди, деб маълум қилди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу.
"Ўзаро ҳамкорликда ҳарбий-сиёсий вазият, жумладан, Россия қуролли кучларининг Украинадаги махсус ҳарбий операциясини ҳисобга олган ҳолда батафсил таҳлил қилинди", - деди у.
Шойгунинг сўзларига кўра, вазирлар МДҲ давлатларининг мудофаа ва ҳарбий хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлигини янада ривожлантириш йўлларини белгилаб олди.
Хабар қилинишича, Москвада бўлиб ўтган МДҲ мамлакатлари мудофаа вазирлари йиғилишида Россия, Озарбойжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирлари иштирок этди.
Мавзуга оид
07:24 / 11.12.2025
Вертолётлар экспорти: бозордаги асосий ўйинчилар кимлар?
13:49 / 27.11.2025
Европа космик агентлиги илк бор мудофаа соҳаси билан шуғулланади
15:01 / 21.11.2025
Германияда мудофаа харажатларининг ошиши 144 мингта иш ўрни яратади
15:20 / 20.11.2025