Ўзбекистоннинг ташқи қарзи камайди
1 апрель ҳолатига умумий ташқи қарз 1,8 фоизга камайиб, 38,8 млрд долларни ташкил қилмоқда.
Ўзбекистон умумий ташқи қарзи 2022 йил бошига нисбатан 1,8 фоизга ёки 721,5 млн долларга қисқариб, 1 апрель ҳолатига 38,8 млрд долларни ташкил қилмоқда.
“Жорий йилнинг I чорагида жаҳонда геосиёсий вазият таъсирида давлат ва хусусий сектор томонидан янги қарз жалб қилиш секинлашиши ва асосий қарз бўйича тўловларнинг амалга оширилиши ташқи қарз қолдиғида акс этди”, дейилади Марказий банк ҳисоботида.
I чорак давомида давлат ташқи қарзининг соф камайиши, курслар ва нархлар ўзгаришини инобатга олганда 1,5 фоиз ёки 345,4 млн долларни ташкил этиб, 23,4 млрд долларгача, хусусий ташқи қарз эса 15,5 млрд доллар бўлиб, 2022 йилнинг бошига нисбатан 2 фоизга ёки 376 долларга қисқарган.
Қайд этилишича, ҳисобот даврида хусусий сектор томонидан 1,2 млрд доллар миқдорида ташқи қарз жалб қилинган. Ушбу маблағларнинг 389 млн доллари банклар, 217 млн доллари тоғ-кон ва металлургия саноати, 171 млн доллари нефтгаз ва энергетика секторидаги корхоналар ва 455 млн доллари иқтисодиётнинг бошқа секторлари ҳиссасига тўғри келган.
Мавзуга оид
18:09 / 05.11.2024
Туркия Қирғизистоннинг ташқи қарзидан кечди
17:21 / 29.10.2024
2025 йилда Ўзбекистон 5,5 млрд долларгача ташқи қарз олиши мумкин
17:43 / 18.10.2024
“Қарз олинганига яраша, иқтисодий кўрсаткичлар барқарор бўлиши лозим” — Жаҳон банки катта иқтисодчиси
15:54 / 16.10.2024