Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар кўтарилиши давом этмоқда
Қаторасига иккинчи кун кунлик ҳолатлар 100 дан ошиқ бўлмоқда. 25 июн куни феврал ойи охиридан буён рекорд миқдорда янги ҳолатлар аниқланди.

Фото: Kun.uz
Соғлиқни сақлаш вазирлиги касалланишлар сони ортишда давом этаётгани, сўнгги бир кунда Ўзбекистонда янги касалланиш ҳолатлари яна 100 дан ошиқ бўлгани ҳақида хабар берди.
«2022 йил 25 июн ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 240345 (+139) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 1 нафари Андижон вилоятида,
- 5 нафари Бухоро вилоятида,
- 6 нафари Жиззах вилоятида,
- 17 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 4 нафари Навоий вилоятида,
- 4 нафари Наманган вилоятида,
- 3 нафари Самарқанд вилоятида,
- 3 нафари Сирдарё вилоятида,
- 10 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 11 нафари Фарғона вилоятида,
- 4 нафари Хоразм вилоятида,
- 13 нафари Тошкент вилоятида,
- 56 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида
- Қашқадарё вилоятида 3 нафар,
- Фарғона вилоятида 1 нафар,
- Тошкент вилоятида 6 нафар,
- Тошкент шаҳрида 15 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 237882 (+25) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.
Ўзбекистонда июн ойининг иккинчи ярмида коронавирусга чалиниш ҳолатлари орта бошлади. 18 июн куни феврал ойидан буён илк бор кунлик ҳолатлар сони 100 дан ошди (+108). Кейинги беш кунликда кунлик ҳолатлар сони 100 дан камроқ бўлди, аммо 25 июн куни яна 100 дан ошиқ ҳолат (+119) қайд этилди.
Шаҳар ҳокими қарори билан, Тошкент шаҳрида коронавирусни даволашга ихтисослашган махсус поликлиникалар фаолияти қайта йўлга қўйилмоқда.
Тавсия этамиз
Ёзда топ-клублар «талашиши» кутилаётган 11 ҳужумчи
Спорт | 15:30 / 01.04.2025
Контейнерни ўқув марказига айлантирган водиллик талаба ҳикояси
Жамият | 09:03 / 01.04.2025
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Amazon TikTokʼни сотиб олишга ариза берди
Жаҳон | 23:40 / 02.04.2025
-
Трамп инаугурациядан сўнг илк марта Россия компанияларига нисбатан янги санкциялар жорий этди
Жаҳон | 23:09 / 02.04.2025
-
Германияда чиқиндини ким нотўғри саралаётганини аниқлашда сунъий интеллектдан фойдаланиш бошланди
Жаҳон | 23:07 / 02.04.2025
-
Кипр парламентида Роман Абрамовичнинг фирмасини текшириш талаб қилинди
Жаҳон | 22:37 / 02.04.2025
Мавзуга оид

11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди

10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди

10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди

11:15 / 02.12.2022