Биржада илк бор синтетик дизель ёқилғиси сотилди

Фото: ЎзРТХБ
Жорий йил 4 июлда Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасининг биржа савдолари орқали илк бор GTL дизель ёқилғиси сотилди.
Биржа савдоларида мазкур синтетик суюқ ёқилғининг сотувчиси сифатида Uzbekistan GTL заводи иштирок этди. Сотувчи корхона томонидан очиқ биржа савдоларига 660 тонна GTL дизель ёқилғиси қўйилди ва ундан барча ҳажми сотилди.
Ўтказилган биржа савдо натижаларига кўра синтетик дизель ёқилғисининг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 15 324,7 минг сўмни ташкил қилди. Биржада GTL дизель бўйича шаклланган котировка унинг бошланғич нархи (15 050,0 минг сўм)га нисбатан 1,8 фоизга ўсди.
GTL дизели юқори техник кўрсаткичларга эга ва таркибида олтингугурт миқдори деярли нолга тенг бўлган, атмосферага жуда кам миқдорда ифлослантирувчи моддаларни чиқарувчи маҳсулотдир. GTL дизелини дизель двигателларида соф ҳолда ёки уни аралаштириш учун хомашё сифатида қўллаш мумкин.
“ЎзРТХБ” АЖ PR бўлими
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Литва 1 июндан Россиянинг нобиометрик хорижга чиқиш паспортини тан олмайди
Жаҳон | 19:13
-
UzAuto Motors «Cobalt Midnight»нинг қиммат нархда сотилаётганини рад этди
Ўзбекистон | 18:43
-
Ижтимоий тармоқлар ўсмирларда депрессияни кучайтириши исботланди
Жаҳон | 18:18
-
Ветнам ҳукумати Telegramʼни блоклашга қарор қилди
Жаҳон | 18:16
Мавзуга оид

16:20 / 21.06.2022
АҚШ давлат ташкилотлари вакиллари биржага ташриф буюришди

17:00 / 25.01.2022
“ЎзРТХБ”: биржа товарларининг логистикаси рақамлаштирилмоқда

10:08 / 27.11.2021
“Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси”: биржанинг бензин бозори барқарорлашди

16:43 / 31.08.2021