10:53 / 08.07.2022
5868

Бугун — 8 июл куни ходимлар ишдан 1 соат эрта кетишлари мумкин 

Эртага - 9 июл куни Қурбон ҳайит (Ийд ал-Адҳа) байрами   муносабати билан ўзбекистонликлар қаторасига 4 кун дам оладилар.

Фото: Shutterstock

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Шунингдек, ўзбекистонликлар эртадан бошлаб кетма-кет 4 кун дам оладилар. Булар: 

9 июль – шанба, Қурбон ҳайити байрами;

10 июль – якшанба, дам олиш куни;

11 июль – душанба, Президент Фармонига мувофиқ барча ходимлар учун дам олиш куни;

12 июль – сешанба: 

➖ беш кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 16 июль — шанбадан кўчирилган дам олиш куни;

➖ олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни.

Top