Жаҳон | 18:40 / 13.07.2022
11092
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ болалар орасида номаълум турдаги гепатит тарқалиши авж олганини маълум қилди

Касаллик аниқланган 5 апрелдан буён 35 мамлакатда номаълум турдаги гепатит юқтириш билан боғлиқ 1010та ҳолат қайд этилган.

Фото: Getty Images

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти болалар ўртасида номаълум турдаги гепатит авж олганини маълум қилди.

8 июл ҳолатига кўра, 22 нафар бола касаллик оқибатида вафот этган. Касаллик аниқланган 5 апрелдан буён 35 мамлакатда номаълум турдаги гепатит юқтириш билан боғлиқ 1010та ҳолат қайд этилган.

Касалликнинг келиб чиқиш сабаби ҳозирча номаълум. Қатор ҳолатларда беморларда SARS-CoV-2 коронавируси ҳам аниқланган, аммо ҳозирча бу касалликлар орасида боғлиқлик аниқланмаган.

Ёш болаларда келиб чиқиши номаълум бўлган гепатит касаллиги биринчи марта апрел ойида Буюк Британияда қайд этилган ва ўша пайтда ўнта ҳолат кузатилган.

 

Мавзуга оид