17:00 / 15.07.2022
14481

Танишув: Андижон давлат университети

90 йиллик тарихга эга Андижон давлат университетини мустақиллик йилларида 50 мингдан зиёд талабалар тамомлаб, мамлакатимиз ривожига ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқдалар. Бугунги кун ёшлари юксак даражада билим олиши учун барча шароитларга эга бўлган олий таълим муассасасининг мавжуд 53 та йўналишларида 24 минг нафар талаба ўқийди. Таништирув рукнида – Андижон давлат университети

Водий вилоятларида етакчилардан бўлган олий таълим муассасасининг бу йил абитуриентларга қандай янгиликлари бор?

Университетда:

- Филология,

- Физика-математика,

- Ижтимоий иқтисодиёт,

- Тарих,

- Педагогика,

- Табиий фанлар,

- Жисмоний маданият,

- Мактабгача таълим,

- Санъатшунослик,

- Ахборот технологиялари ва компьютер инжиниринги факультетлари мавжуд. Уларда 32 та кафедра фаолият юритмоқда. Кундузги таълимда 3 та:

- Социология,

- Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари (йўналишлар бўйича),

- Муқобил энергия манбалари (турлари бўйича) таълим йўналишлари 2022-2023 ўқув йилида очилди. Кундузги таълимда жами бўлиб 25 та таълим йўналишлари мавжуд.

Масофавий таълимда:

- Компьютер инжиниринги: Компьютер инжиниринги,

- Компьютер инжиниринги: АТ-Сервис таълим йўналишлари 2022-2023 ўқув йилида янги очилди.

Сиртқи таълимда эса 9 та:

- Тарих (мамлакатлар ва йўналишлар бўйича),

- Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили,

- Психология (фаолият турлари бўйича),

- Инсон ресурсларини бошқариш,

- Биология (турлари бўйича),

- География,

- Компьютер инжиниринги: АТ-Сервис,

- Спорт фаолияти: Бокс,

- Спорт фаолияти: Футбол таълим йўналишлари бу йилги абитуриентларни кутади.

Магистртурада:

- Фольклоршунослик ва диалектология,

- Адабиётшунослик: ўзбек адабиёти мутахассисликлари 2022-2023 ўқув йилида очилди. Шунингдек, магистратурада жами бўлиб 13 та мутахассисликлар мавжуд.

2022/2023 ўқув йили учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли учун 25 та таълим йўналишларига 1250 та квоталар ажратилган бўлиб, шундан 275 таси давлат гранти, 975 таси тўлов-шартнома асосида, сиртқи таълим шакли бўйича 9 та таълим йўналишларига 425 нафар, магистратуранинг 13 та мутахассисликларига 78 нафар қабул квоталари белгиланган. Хорижий ОТМлари билан ҳамкорликдаги қўшма таълим дастурларида алоҳида квоталар ажратилган бўлиб, 4 та таълим йўналиши бўйича 100 нафардан зиёд кадрлар тайёрлаш белгиланган.

Андижон давлат университетида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига ОНЛАЙН рўйхатдан ўтиш, қабул жараёни юзасидан қизиқтирган саволлар бўйича жавоб бeриш мақсадида “Мурожаатлар маркази” (CALL-CENTER) ташкил этилди.

Ҳурматли ота-оналар ва абитуриентлар, қабул масалалари бўйича ҳар қандай саволларингизни мазкур call-center рақамларига йўллашингиз мумкин.

Соат 9:00 дан 18.00 га қадар қуйидаги рақамларга:

📞 Ўзбек тилидаги мурожаатлар учун:

+998742248197

+998742248194

+998742248189

+998742248196

📞 Рус тилидаги мурожаатлар учун:

+998742248192

Андижон давлат университетининг расмий саҳифалари

Veb-sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube

Реклама ҳуқуқи асосида

Top