Ўзбекистон | 07:55 / 16.07.2022
4497
1 дақиқада ўқилади

Тошкент – Сеул – Тошкент авиақатновлари учун багаж меъёри оширилди

Uzbekistan Airways 2022 йил 15 июлдан бошлаб Тошкент – Сеул – Тошкент йўналиши бўйича авиачипталарни харид қилишда амалдаги жадвал бўйича авиақатновлар учун юк ташиш меъёри оширилишини маълум қилди. 

Фото: Kun.uz

Энди йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида фақат эконом-класс учун багаж миқдори, авиачиптада кўрсатилган меъёрдан қатъий назар ҳеч қандай қўшимча тўловсиз оширилади:

Y- ва B- тарифлари ҳар бири 23 кг/158 см гача бўлган 2 та багажга оширилади.

Гуруҳ бўлиб олинган тарифда, шунингдек, бизнес-класс тарифларида юк ташиш меъёрлари ўзгаришсиз қолмоқда.

Мавзуга оид