Ўзбекистон | 11:22 / 25.07.2022
37789
2 дақиқада ўқилади

Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда

Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳудудлар катта қисмида қуруқ ва жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузи ҳаво ҳарорати 40-43 даража иссиқ атрофида, жанубда 45 даражагача иссиқ бўлади.

Фото: Kun.uz

«Ўзгидромет» хабарига кўра, Ўзбекистон шимоли-ғарбий ҳудудларига Каспий денгизидан нисбатан салқин ва бироз нам ҳаво массаси тарқалади. Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида 25-26 июл кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Ҳаво ҳарорати 32-37 даража иссиққача пасаяди.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида иссиқ об-ҳаво массаси Ўзбекистон ҳудудидан чекинади ва республика бўйича ҳарорат пасая бошлайди.

Ҳафта охирига келиб, нисбатан салқин ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади ва аксарият вилоятларда ҳаво ҳарорати 33-36 даража иссиққача пасаяди, фақат энг чекка жанубда 39-41 даража иссиққа етади.

25-27 июл кунлари шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда, 28-29 июлда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.

25-28 июл кунлари Қирғизистон ҳудудидан Фарғона вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудлари бўйича: Сўх, Фарғона туманларида ва Сўх, Шоҳимардон, Исфайрамсой дарёларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Мавзуга оид