Етти ҳудудда ерости сув сатҳи 5 метргача пасайиб кетгани маълум бўлди
Президентнинг “Ерости чучук сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Фото: Kun.uz
Қайд этилишича, мамлакатда қишлоқ хўжалиги ва саноатни жадал ривожлантириш ерости сувларига эҳтиёж кескин ортишига олиб келиб, бу сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш тизимини янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Бугунги кунда айрим ҳудудлардаги ерости сувлари сатҳи кўп йиллик ўртача меъёрдан 5 метр ва ундан ортиқ пасайиб, улар ресурслари камайиб кетиши кузатилмоқда.
Соҳага оид рухсат берувчи тартиб-тамойиллар кескин соддалаштирилгани ва шаффофлаштирилган бўлишига қарамасдан, ерости сувларига қудуқлар рухсатсиз бурғиланиши ва сувдан назоратсиз, ҳисобсиз фойдаланиш ҳолатлари давом этмоқда. Давлат геология қўмитаси ҳудудий гидрогеология станциялари томонидан 1200 дан ортиқ ерости сувларига рухсатсиз бурғилаш ва улардан фойдаланиш ҳолати аниқланган.
Билдирилишича, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, соҳа мутахассисларининг ерости сувлари мониторинги натижаларига асосан сўнгги йилларда Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятлари айрим ҳудудларида ерости сув сатҳи 5 метргача ва ундан ортиқ пасайиб кетган ҳамда мазкур жараён давом этяпти.
Ҳолатни назорат қилиш ва тартибга солишда замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ва жараёнларни масофадан бошқариш усулларини татбиқ қилиш ортда қолмоқда, бунда жамоатчилик назоратидан кенг фойдаланиш механизмлари етарлича йўлга қўйилмаган. Соҳага оид халқаро тажрибани ўрганиш, мутахассислар малакасини ошириш ва илғор замонавий ечимларни жорий қилиш ҳам алоҳида ўрин эгаллаши зарур.
Тавсия этамиз
Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?
Ўзбекистон | 11:26 / 07.06.2025
Миллий жамоа аъзоларига BYD автомобиллари топширилади
Спорт | 16:14 / 06.06.2025
Трамп ва Маск очиқчасига уришиб кетди
Жаҳон | 12:05 / 06.06.2025
Янги Тошкент қанақа бўлади? Бош архитектор ва масъул шаҳарсоз билан суҳбат
Ўзбекистон | 17:07 / 05.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Швейцариядаги қишлоққа кўчиб келган сайёҳларга 24 минг доллардан пул тўланади
Жаҳон | 01:36
-
Хитойда глобал пандемияга олиб келиши мумкин бўлган янги коронавирус аниқланди
Жаҳон | 00:30
-
Франциянинг Renault компанияси Украина учун дронлар ишлаб чиқаради
Жаҳон | 00:05
-
Япония илк бор 1000 километрдан ортиқ масофага учадиган ракеталарини намойиш этди
Жаҳон | 23:50 / 08.06.2025
Мавзуга оид

21:05 / 19.05.2025
Ерости сувларидан фойдаланувчилар ҳисоблагич ўрнатмаса, 5 баробар солиқ тўлайди. Бу қандай ишлайди?

16:22 / 01.05.2025
Ерости сувларидан ҳисоблагичсиз фойдаланганда солиқ тўлови беш баробар оширилади

23:40 / 31.03.2025
Дунёдаги энг яшил шаҳарлардан бири экологик мақсадларига эриша олмагани учун жаримага тортилди

21:37 / 20.02.2025