Ўзбекистон | 10:07 / 09.08.2022
4880
2 дақиқада ўқилади

10 август куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 10 август, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 19-21 даража, кундузи 32-34 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 31-36 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23 даража, кундузи 30-35 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

Мавзуга оид